АсосийJamiyat

​АНДИЖОНДА «ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИ» ТАДБИРИ БОШЛАНДИ

'​АНДИЖОНДА «ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИ» ТАДБИРИ БОШЛАНДИ'ning rasmi

Андижон вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан маҳаллий ҳокимият, ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда жамоатчиликни жалб этган ҳолда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, транспорт ва пиёдалар оқимини тартибга солиш бўйича кенг қўламли ишларни амалга ошириб келмоқда.

Бироқ, айрим фуқароларимиз йўл-ҳаракати қоидаларига риоя этмасликлари натижасида йўл-транспорт ҳодисаларида жабр кўраётгани ачинарлидир.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан 2 ой давомида, яъни, жорий йилнинг 10 июль кунидан 10 сентябрь кунига қадар вилоятимиз ҳудудида “Ҳаракат хавфсизлиги” тадбири ўтказилиши белгиланди.

    Бошқа янгиликлар