Олимларнинг аниқлашича, энг дангаса одамлар Саудия Арабистони, Австралия, Миср, АҚШ ва янги Зеландияда яшар экан, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Улар дунёнинг 111 мамлакати смартфон фойдаланувчиларининг жисмоний фаоллиги ҳақидаги ахборотларни таҳлил қилгач, шундай хулосага келишди. Олимлар дунёнинг энг дангаса ва энг фаол одамлари яшовчи мамлакатни аниқлашга ҳаракат қилишди. Таҳлиллар натижасида энг ҳаракатчан ва фаол одамлар Гонконг, Хитой, Швеция, Жанубий Корея ва Чехияда яшашлари маълум бўлди.






