АсосийDunyo

​ОНА ЎЗ ҚИЗИНИНГ ЎЛИШ ҲУҚУҚИ УЧУН КУРАШМОҚДА

'​ОНА ЎЗ ҚИЗИНИНГ ЎЛИШ ҲУҚУҚИ УЧУН КУРАШМОҚДА'ning rasmi

Британиялик Жульет Флауэр ўзининг бедаво генетик касаллик билан хаста 10 ёшли қизи Роузни умрбод уйқуга кеткизмоқчи. Қизалоқ кўрмайди, эшитмайди, унинг танаси фалаж, организми ривожланмаяпти. Флауэр қизини азоблардан қутқармоқчи, деб ёзади британиянинг BBC телерадиокомпанияси.

“Бу нарса қанчалик даҳшатли эшитилишини тушунаман, қизимни йўқотиб қўйишимни ўйласам юрагим пора-пора бўлади, аммо сиз ўрнимда нима қилар эдингиз? Фарзандингиз умрини оҳиригача қийналишини истармидингиз?”, — ушбу сўзлар акс этган ролик Флауэр томонидан журналистлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар учун ёзиб қолдирилди.

“Қизим жуда чиройли, у баъзан табассум ҳам қилади. Аммо бу табассум ортида даҳшатли азоблар ётибди. Мен бу азобларга нуқта қўймоқчиман. Қизимни азобланишини истамайман”, — дейди она.

Унга қизининг эвтаназиясига эришишга рухсат беришадими, номаълум.


    Бошқа янгиликлар