АсосийJamiyat

ЮНУСОБОД ТУМАНИДА АДАБИЁТ БОҒИ БАРПО ЭТИЛАДИ

'ЮНУСОБОД ТУМАНИДА АДАБИЁТ БОҒИ БАРПО ЭТИЛАДИ'ning rasmi

Бугун, 15 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Юнусобод туманига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.

Шавкат Мирзиёев мазкур ташриф чоғида Бўзсув канали бўйида барпо этиладиган Адабиёт боғи лойиҳаси билан танишди, деб ёзади ЎзА.

Боғда китоб ўқиш учун махсус жойлар, фавворалар, амфитеатр, кўргазма павильонлари, спорт ва соғломлаштириш зоналари, камончилар ва ҳаваскор балиқчилар клублари ташкил этилади, замонавий аттракционлар ўрнатилади. Боғ ҳудудга туташ Шаҳидлар хотираси хиёбони билан ўзаро уйғунлик касб этади.

Шавкат Мирзиёев бу ерни маданият ва маънавият масканига айлантириш, ёшлар, китобхонлар учун барча шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди. Боғни барпо этишда табиий рельефдан оқилона фойдаланиш, турли дарахт ва гулзорларни кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар