Бугун, 14 июль куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманига Одилхон Боқиевич Рустамов ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар бермоқда.
Одилхон Рустамов бунга қадар “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси акциядорлик жамияти бошқарув раиси лавозимида ишлаган.
Шайхонтоҳур туманининг аввалги ҳокими Ойбек Миртемиров бошқа ишга ўтказилди. У туманга ҳоким этиб 2016 йил 26 октябрда тайинланган эди






