АсосийJamiyat

ЎЗБЕКИСТОНДА “МЕҲНАТ ФАХРИЙСИ” КЎКРАК НИШОНИ ТАЪСИС ЭТИЛДИ

'ЎЗБЕКИСТОНДА “МЕҲНАТ ФАХРИЙСИ” КЎКРАК НИШОНИ ТАЪСИС ЭТИЛДИ'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 14 июль куни “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида қарор имзолади. Қарор матни ЎзАда эълон қилинди.

“Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан мамлакатимизнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, юриспруденция ва бошқа соҳаларида кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган нафақа ёшидаги юртдошларимиз, шунингдек, ишламасдан, ҳаётини оилалар мустаҳкамлигини сақлаш, фарзандларимизни жамият олдида масъулият, миллий ва умуминсоний қадриятларга, катталарга ва ёш авлод вакилларига ҳурмат, она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига бағишлаб, жамиятимизда ҳурмат қозонган оналар тақдирланадилар.


I даражали кўкрак нишони билан камида 35 йиллик меҳнат стажига эга шахслар;

II даражали кўкрак нишони билан камида 30 йиллик меҳнат стажига эга шахслар;

III даражали кўкрак нишони билан камида 25 йиллик меҳнат стажига эга шахслар, шунингдек, жамиятда ҳурмат қозонган ишламайдиган оналар тақдирланадилар.

I даражали кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида, II даражали кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.

    Бошқа янгиликлар