Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон йўл хизматлари томонидан 2 минг 757 км хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳар кўчалари, шаҳар қишлоқлари, қишлоқ ва овулларнинг йўллари таъмирланди.
Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 мартага кўп, дея хабар беради автомобиль йўллари бўйича Давлат қўмитаси матбуот хизмати.
Энг кўп йўллар Фарғона вилоятида таъмирланди - 345,6 км, кейин Сурххондарё вилояти (313 км) ва Андижон вилояти (292 км). Тошкент шаҳри бўйлаб 54,3 км йўллар таъмирланди.






