«Avtoustoz» масъулияти чекланган жамиятида автомобиль бошқаришни ўргатувчилар Дониёр Муқсимов ва Юнус Носиров Шайхонтоҳур тумани ҳудудида фуқаро Ҳакимова ва Асадовага юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ўқув машғулотларига бормасдан, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилиб, улардан жами 6 миллион 760 минг сўм миқдордаги пул олаётган вақтда ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинган. Бу ҳақда профилактика куни муносабати Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси томонидан ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Юқоридаги ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозир жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб, фуқаро Муқсимов ва Носировларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.






