Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси аҳоли гавжум жойлар, хусусий сектор ва тиббиёт муассасаларида ёнғинлар профилактикасига қаратилган тадбирлар ўтказмоқда.
Турли учрашувлар, cеминарлар, давра суҳбатлари ва ёнғин-тактик ўқув машғулотлари шулар жумласидандир. Ана шундай тадбирлар доирасида транспорт воситалари ёнишининг олдини олишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Маълум бўлишича, шу йилнинг олти ойида Тошкент шаҳрида турли техник сабабларга кўра, 47 транспорт воситаси ёнган. Ёнғинларнинг аксарияти автомобиль электр симларининг носозлиги туфайли юзага келган.






