11 июль куни Ўзбекистон Президентининг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори имзоланди.
Қарор Президентнинг расмий сайтида рус тилида эълон қилинди.
Унга кўра, жорий йилнинг 1 сентябридан эътиборан автотранспорт воситаларини рўйхатга олишда бериладиган давлат рақамларида талабгир ҳарф ва сонларни танлаш тартиби оширилган ставка ёҳуд кимошди аукцион савдо орқали амалга оширилади.






