Италиянинг “Рома” жамоаси ярим ҳимоячи Ража Наингголаннинг шартномасини узайтириш борасида футболчи билан музокаралар олиб бормоқда.
Football Italia нашрининг хабар беришича, 29 ёшли бельгиялик футболчи янги шартномасига кўра йилига 5 миллион евро маош олади. Ражанинг римликлар билан амалдаги келишуви 2020 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўтган мавсумда Ража Наингголан А Сериянинг 37 ўйинида иштирок этиб, 11 та гол ва 5 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйган.






