Мадриднинг “Реал” жамоаси сардори Серхио Рамос “Бавария”га ўтиб кетган собиқ жамоадошига Бундеслига омад ёр бўлишини тилади.
“Дўстим, сенга омад тилайман. Аммо Европа Чемпионлар Лишасида тўқнаш келганда эмас. Ҳамма яхши тилакларим сенга, Хамес”, – деб ёзди Рамос ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан бирига.
Эслатиб ўтамиз, колумбиялик истеъдод эгаси “Бавария”да 2 йил ижара асосида тўп суради.






