АсосийSport

УЕФА рейтинги: “Реал” “Атлетико” ва “Барселона”ни ортда қолдирди

'УЕФА рейтинги: “Реал” “Атлетико” ва “Барселона”ни ортда қолдирди'ning rasmi

Европа футбол иттифоқи (УЕФА) минтақадаги энг яхши клублар рейтингини эълон қилди. Мазкур рейтингда 151,799 коэффициентга эга бўлган “Реал Мадрид” биринчи ўринни эгаллади.

Мадридликлар сўнгги 4 йилда 3 марта ЕЧЛда ғолиб бўлган. Мадрид шаҳрининг яна бир вакили – “Атлетико” 133,799 коэффициент билан иккинчи, “Барселона” эса 128,799 коэффициент билан учинчи поғонада жойлашди.

“Бавария” (122,656) ва “Ювентус” (119,049) кучли бешликдан жой олган.

Қайд этиш керакки, ушбу рейтинг клубларнинг сўнгги 5 йил ичидаги ЕЧЛ ва Европа Лигасидаги натижалари асосида тузилган.

Бошқа янгиликлар