АсосийSport

“Рома” Матия Настасични сотиб олишга яқин турибди

'“Рома” Матия Настасични сотиб олишга яқин турибди 'ning rasmi

Италиянинг “Рома” жамоаси Германиянинг “Шальке-04” ҳимоячиси Матия Настасични сотиб олишга яқин турибди. Sky Sports нашрининг маълум қилишича, томонлар трансфер бўйича келишиб олган.

24 ёшли сербиялик футболчи “Рома”да “Челси”га ўтиб кетган Антонио Рюдигер ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Римликлар спорт директори Настасич учун сўралаётган 20 млн евро нархни пасайтириб, унинг ўрнига бонуслар бермоқчи.

Ўтган мавсумда сербиялик ҳимоячи Бундеслигада 22 ўйин ўтказиб, 6 та сариқ карточка олган.

Бошқа янгиликлар