АсосийSport

Расман! “Милан” ўз сафини яна бир футболчи билан тўлдирди

'Расман! “Милан” ўз сафини яна бир футболчи билан тўлдирди'ning rasmi

Италиянинг “Милан” клуби “Аталанта” ҳимоячиси Андре Контини ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда миланликларнинг “Твиттер”даги расмий саҳифасида маълум қилинди.

23 ёшли футболчи энди клубнинг машғулот базасига тиббий кўрикдан ўтиш ва шартнома имзолаш учун боради.

Маълумот учун, якунланган мавсумда Конти “Аталанта” сафида 35 та ўйинда майдонга тушди ва 8 та гол киритиб, 5 та голга ассистентлик қилди.

Бошқа янгиликлар