Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бугун, 6 июль куни футзал бўйича 2018 йилги Осиё чемпионатига қуръа ташланди, деб хабар бермоқда ЎФФ матбуот хизмати.
Унга кўра, Ўзбекистон футзал термаси Марказий ва Жанубий Осиё минтақаси “А” гуруҳидан жой олди ва ОЧ финал босқичи учун Қирғизистон, Туркманистон ҳамда Непал термаларига қарши баҳс юритади. Марказий, Ғарбий ва Жанубий Осиё минтақасининг саралаш ўйинлари шу йилнинг 13–22 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Мезбон мамлакат вакили кейинроқ эълон қилинади.
Марказий ва Жанубий ҳамда Ғарбий Осиё минтақасининг саралаш ўйинлари шу йилнинг 13–22 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Мезбон мамлакат вакили кейинроқ эълон қилинади. Шарқий Осиё минтақаси саралаш босқичи беллашувлари эса 1–11 ноябрь кунлари ўтказилади.
Қайд этиш жоиз, саралаш босқичида жами учта — Шарқий, Марказий ва Жанубий ҳамда Ғарбий Осиё минтақасидан 22 терма жамоа 6 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Гуруҳларда 1–2 ўринларни эгаллаган 12 терма жамоа ОЧ финал йўлланмасига эга бўлади.
Бундан ташқари, Жануби-шарқий Осиё футбол фередацияси — ASEAN ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасида шу йилнинг 23 октябрь — 3 ноябрь кунлари минтақа чемпионатини ўтказади. Унда иккита гуруҳ иштирок этади ва унда 1–2 ўринларни эгаллаган жами терма жамоа ОЧ финал босқичига йўл олади.
Футзал бўйича ОЧ финал босқичи 2018 йилнинг 6–18 февраль кунилари бўлиб ўтади. Унда жами 16 терма жамоа қатнашади.






