АсосийJamiyat

​“Yoshlar” телерадиоканали 50 фоиз акциялари янги ташкилотга ўтказилди

'​“Yoshlar” телерадиоканали 50 фоиз акциялари янги ташкилотга ўтказилди'ning rasmi

Президентнинг Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги фармонида “Yoshlar” телерадиоканали” АЖ фаолиятини кучайтириш кўзда тутилган.

Айни мана шу мақсадда унинг 50 фоиз акциялари Ўзбекистон ёшлар иттифоқига берилади.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари ҳар ойда камида бир марта ёшлар билан очиқ мулоқотларни ўтказиб бориш амалиёти жорий этилади.

Халқаро пресс-клубнинг ёшлар сиёсатига бағишланган 3 июлдаги анжуманида ЎзМТРКнинг “Ёшлар” телеканалига Президент томонидан тайинланган янги раҳбари — Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков телеканалда қандай ўзгаришлар бўлиши ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашиб, телеканални жуда катта ўзгаришлар кутаётганини маълум қилганди.

    Бошқа янгиликлар