Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Фернандо Торрес яна бир мавсум “матрасчилар” билан қоладиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди.
Фернандо Торрес “Атлетико” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 11 ёшидан бошлаб мана шу клуб академиясида шуғулланиб келган. 2000-2001 йилги мавсумда эса биринчи марта жамоанинг асосий таркибида дебют қилган. Шундан сўнг Торрес олти мавсум Англияда тўп сурди (“Ливерпуль” ва “Челси” жамоаларида).
Мана сўнгги 2,5 йилни у яна ўзининг қадрдон “Атлетико”сида ўтказмоқда. У ўган давр мобайнида мадридликлар таркибида ўз ҳисобига 28та гол ёздириб қўйишга эришган.






