АсосийSport

Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ чорак финалида ишлайди

'Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ чорак финалида ишлайди'ning rasmi

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ОЧЛ–2017 чорак финал дастлабки ўйинларидан бири — “Шанхай СИПГ” (Хитой) ва “Гуанчжоу Эвергранд” (Хитой) клублари ўртасидаги учрашувга расмийларни тайинлади, деб хабар бермоқда ЎФФ матбуот хизмати.

Мазкур ўйинда ўзбекистонлик реферилардан Ильгиз Танташев дарвоза ортидаги ҳакам вазифасини бажарса, Руслан Серазитдинов захира ҳаками бўлиб ишлайди. Қуйида учрашувнинг барча расмийлари билан танишинг.

Бош ҳакам: Наваф Абдулла (Баҳрайн);

Қанот ҳакамлари: Ёсир Ҳалил Иброҳим Абдулла ва Иброҳим Муборак Сабт (иккиси ҳам Баҳрайн);

Дарвоза ортидаги ҳакамлар: Али Ҳасан Иброҳим Абдулнаби (Баҳрайн), Ильгиз Танташев (Ўзбекистон);

Захира ҳаками: Руслан Серазитдинов (Ўзбекистон);

Ҳакамлар назоратчиси: Чёнг Йим Яу (Гонконг);

Учрашув комиссари: Талал Муҳаммад Али (Иордания).

Аввалроқ Ўзбекистон Биринчилигида дарвоза ортидаги ҳакамлар синовдан ўтказилгани, Ильгиз Танташев айнан дарвоза ортидаги рефери бўлиб ишлагани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, “Шанхай СИПГ” – “Гуанчжоу Эвергранд” учрашуви 22 август куни Шанхай шаҳрида бўлиб ўтади.

Бошқа янгиликлар