Мадриднинг “Атлетико” жамоаси ҳужумчиси Кевин Гамейро жарроҳлик амалиётини ўтказди. Бу ҳақда 90min портали хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, франциялик футболчининг чоти операция қилинди. 30 ёшли ҳужумчи бир неча ой давомида оғриқлар билан юрганди ва клуб шифокорлари жарроҳлик амалиёти зарур эканини таъкидлаб, операция қилди.
Кевин Гамейронинг операциядан кейин тикланиши учун камида 2 ой зарур бўлади. Катта эҳтимол билан у Ла Лига бошланишини ўтказиб юборади.
Маълумот учун, ўтган мавсумда Гамейро “Атлетико”нинг барча мусобақаларида 45 ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган.






