АсосийSport

“Пахтакор” Элдор Шомуродов ва Ислом Қобиловга қизиқмоқда

'“Пахтакор” Элдор Шомуродов ва Ислом Қобиловга қизиқмоқда 'ning rasmi

Давралар оралиғида ўз таркибини кескин кучайтиришни мақсад қилаётган "Пахтакор" "Бунёдкор"нинг икки нафар футболчига қизиқмоқда, деб ёзади CA.

Маълумотларга кўра, "Бунёдкор" ҳужумчиси Элдор Шомуродов ва "Металлург"да ҳаракат қилаётган ҳимоячи Ислом Қобиловни "Пахтакор" ўз таркибига жалб этмоқчи.

Биласиз, Ислом Қобилов ҳам ҳуқуқий жиҳатдан "Бунёдкор"га тегишли ва бекободликлар сафида айни пайтда ижарада тўп тепмоқда.

"Бунёдкор" – "Локомотив" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "қалдирғочлар" устози Миржалол Қосимов ўз етакчиларини "Пахтакор"га қўйиб юбормоқчи эмаслигини таъкидлаб ўтганди.

Бошқа янгиликлар