АсосийSport

КК–2017. Ярим финал жуфтликлари маълум бўлди

'КК–2017. Ярим финал жуфтликлари маълум бўлди'ning rasmi

Бугун Россияда ўтаётган Конфедерациялар кубоги-2017 турнирида гуруҳ босқичи ўйинлари якунига етди ва ярим финалчилар номи маълум бўлди.

"А" гуруҳи ғолиби бўлган Португалия ярим финалда Чили билан, "B" гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган Германия эса Мексика билан рўбарў келадиган бўлди.


Португалиянинг ўйини 28 июнда Қозон шаҳрида, Германия эса 29 июн куни Сочи шаҳридаги “Фишт” стадионида финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Бошқа янгиликлар