Конфедерациялар Кубоги–2017 мусобақаси “B” гуруҳи 2-турида Европа чемпиони Германия терма жамоаси Жанубий Америка чемпиони Чили билан куч синашди.
Анчагина қизиқарли, курашларга бой ва эҳтиросли ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. 6-дақиқада Алексис Санчес ҳисобни очди.
41-дақиқада эса Штиндль ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Ўйинда бошқа голлар киритилмади.
Германия – Чили 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 0:1 – 6 Санчес, 1:1 – 41 Штиндль.
Германия – тер Стеген, Мустафи, Хектор, Зюле, Гинтер, Дракслер, Киммих, Джан, Горетцка, Руди, Штиндль.
Чили – Эррера, Исла, Босежур, Хара, Видаль, Эрнандес, Варгас (Родригес, 82), Арангис (Сильва, 90), Санчес, Диас, Медель (Диас, 71).
Огоҳлантиришлар: Штиндль (20), Руди (60), Санчес (64), Босежур (79).






