Москва ҳайвонот боғида 90 килограммли филча дунёга келди, деб хабар берди Mir24.tv нашри.
Филчанинг ота-онаси Осиё филларидир. Филча анча кучга кириб қолди, ҳозирча унга лақаб қўйилмади. Унинг отаси Памир (37 ёш), онаси Пипита (36 ёш)лар 1985 йилда ҳайвонот боғига келтирилган. Филчанинг 8 ёшли Киприда лақабли опаси ҳам бор. Ҳозирда филча асосий вақтини онаси билан биргаликда ўтказмоқда. Она фил ҳар ярим соатда боласини озиқлантиради. Яқин кунларда она фил ўсимликларни майдалаб, боласининг оғзига тутадиган бўлади.






