АсосийDunyo

​Хитойда ит тўртта йўлбарс боласига оналик қилди

'​Хитойда ит тўртта йўлбарс боласига оналик қилди'ning rasmi

Хитой қўриқхонасида ит онаси воз кечган тўрт нафар йўлбарс боласини ўз қарамоғига олди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Йўлбарс болалари ўтган ҳафтада туғилган бўлиб, онаси уларни эмизишдан бош тортди. Йўлбарс болалари оч қолмаслиги учун қўриқхона ходимлари уларни яқинда болалаган ит қарамоғига беришди. Ит уларни масъулият билан парваришлай бошлади, кучук болаларига тегишли бўлган сутини йўлбарс болалари билан бирга баҳам кўрди. Шуниси диққатга сазоворки, ҳар тўртала йўлбарс боласи оқ ва олтин ранг арашмасидан иборат тусга эга. Ёввойи табиат бағрида бундай йўлбарсларни учратиш мушкул.

    Бошқа янгиликлар