АсосийSport

Ўзбекистонлик ёш футболчилар Хитойдаги халқаро турнирда қатнашади

'Ўзбекистонлик ёш футболчилар Хитойдаги халқаро турнирда қатнашади 'ning rasmi

Шу йилнинг 13–17 июль кунлари Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этади.

ЎФФ матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу турнирда Ўзбекистон ўсмирлар термасидан ташқари Хитой, Чехия ва Япония U-15 терма жамоалари қатнашади.

Мазкур мусобақа Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Бошқа янгиликлар