Экин тадқиқотчи рекс Банн ва Янги Зеландия Миллий кутубхонаси ходими Саша Холденлар дунёнинг саккизинчи мўъжизаси қаерда жойлашганини аниқлади, деб хабар берди Lenta.ru нашри.
Банн ва Холден дунёнинг сккизинчи мўъжизаси Шимолий оролдаги Ротомахан кўлидан 9-15 метр қуйида жойлашган, деган хулосага келишди. Улар Отукапуарангидаги Пушти ва Оқ терассаларни ўрганишга киришишди. Тадқиқотчилар хариташунос Фердинанд фон Хоштетеррнинг 1859 йилда ёзган кундалигини, шу билан бирга 1886 йилда Отукапуарангини ҳалокатга олиб келган воқеаларни қайта кўриб чиқишди. Дунёнинг саккизинчи мўъжизаси 1886 йилда вулқон отилиши оқибатида вайрон бўлган.






