Бразилиянинг “Флуминенсе” жамоаси ҳимоячиси Марлон “Барселона” билан 3 йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда каталонияликлар матбуот хизмати маълум қилди.
Якунланган мавсумда ижара асосида каталонияликлар сафида тўп сурган Марлонни “кўк-анор-ранглилар” сотиб олиш ҳуқуқига эга эдилар. Марлон Ла лигада 3 та, ЕЧЛда 1 та ўйинда иштирок этишга муваффақ бўлгани.
Бразилиялик иқтидорли футболчи асосан ёшлар жамоаси сафида тўп сурди.






