АсосийDunyo

​Муаммар Қаддафийнинг ўғли олти йиллик асирликдан кейин озод этилди

'​Муаммар Қаддафийнинг ўғли олти йиллик асирликдан кейин озод этилди'ning rasmi

Собиқ Ливия раҳбарининг ўғли Сейф ал-Ислом Қаддафий озодликкка чиқди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

У Ливиянинг “Абу Бакр ас-Сиддиқ” қуролли гуруҳи томонидан Зинтан шаҳридаги қамоқхоналардан бирида сақланган. Қаддафий 2011 йилнинг ноябрь ойида қўшни Нигерия чегарасида асирга тушган эди. Гуруҳ унинг озод этилишига Ливия парламенти томонидан эълон қилинган амнистия сабаб бўлганлигини баён қилди. 2015 йилнинг ёзида Триполи суди уни “Ливия халқига қарши жиноят” қилганликда айблаб, сиртдан ўлим жазосини тайинлаган эди. Шу билан бирга Халқаро жиноий ишлар суди ҳам Қаддафийни “Инсониятга қарши жиноят” қилишда айблаб, Гаагада суд қилишни режалаштириб, Ливия ҳукуматидан Қаддафийни уларга топшириш ҳақида сўровнома юборган. Аммо Ливия ҳукумати Халқаро жиноиий ишлар судининг бу сўровномасини рад этиб, агар Қаддафийни суд қилиш керак бўлса, суд жараёнини Ливияда ўтказишни талаб қилди. Сейф ал-Ислом 2011 йилда Бенҳози шаҳрида исёнкорлар томонидан ўлдирилган отасининг давомчиси ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар