Юзлаб коммуналчилар ва ФВВ ходимлари Омск шаҳридаги куч ёғингарчилик оқибатларига қарши кураш олиб бормоқда, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Бедана тухумидек келадиган дўл девор сувоқларини кўчириб, автомашина ойналарини синдирди. Шаҳар тўғри маънода сув остига ғарқ бўлди.
Шаҳар кўчаларини бир неча дақиқада сув босди. Баъзи бир жойларда автомобиллар сувда сузди. Шаҳар транспорти ҳаракатдан тўхтади. Кучли ёғингарчиликка қарамай, йўналишга чиққан автобуслар ўчиб қолмаслик учун бекатларда тўхтамади. Тўхтаб, ўчиб қолган автомашиналарга пиёдалар ёрдамга шошилди. Шаҳарликлар ёғингарчиликдан шикоят қилиб, ноқулай об-ҳаводан ҳеч ким огоҳлантирмаганлигини маълум қилди.






