АсосийSport

Марио Гомес “Вольфсбург” билан шартномасини 1 йилга узайтирди

'Марио Гомес “Вольфсбург” билан шартномасини 1 йилга узайтирди'ning rasmi

Марио Гомес “Вольфсбург” жамоаси билан амалдаги шартномасини яна бир йилга узайтирди. Бу ҳақда Bild нашри маълум қилди.

31 ёшли тажрибали ҳужумчи яна бир мавсум “бўрилар” сафида тўп сурадиган бўлди. Яъни келишув муддати 2018 йил ёзида тугайди.

2016/17 йилги мавсумда Марио Гомес “Вольфсбург” иштирокидаги барча мусобақаларда 37 ўйинда майдонга тушиб, 18 гол ва 1 голли узатмага муаллифлик қилган.

Бошқа янгиликлар