АсосийSport

Марат Бикмаев орттириб олган жароҳати туфайли Эронга қарши ўйинда иштирок эта олмайди

'Марат Бикмаев орттириб олган жароҳати туфайли Эронга қарши ўйинда иштирок эта олмайди 'ning rasmi

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Марат Бикмаев жароҳати туфайли Эронга қарши ЖЧ–2018 саралаш ўйинида иштирок эта олмайди, дея хабар беради ЎФФ матбуот хизмати.

“Локомотив” аъзоси кеча, 6 июнь куни Таиландга қарши (2:0) ўтказилган ўртоқлик ўйинида жароҳат олиб, 52-дақиқа майдонни тарк этишга мажбур бўлганди.

Дастлабки тиббий текширув натижаларига кўра, Марат Бикмаев Эронга қарши ЖЧ–2018 саралаш ўйинига қадар тиклана олмаслиги маълум бўлди. Шу жумладан, Даврон Хошимов клубда орттириб олган жароҳатидан бутунлай фориғ бўлмади ва у ҳам Теҳрон сафарини ўтказиб юборади.

Аввалроқ жароҳатлари туфайли Виталий Денисов (“Локомотив” Москва), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив” Тошкент) ва Александр Мерзляков (“Қўқон-1912”) олинган жароҳатлари сабаб терма жамоанинг Таиланд ва Эронга қарши беллашувларини ўтказиб юбориши ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон – Ўзбекистон учрашуви 12 июнь, душанба куни Теҳрон шаҳридаги “Озоди” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:45 да бошланиши кўзда тутилган.

Бошқа янгиликлар