АсосийDunyo

​Татаристонда торнадо кузатилди (Видео)

'​Татаристонда торнадо кузатилди (Видео)'ning rasmi

Татаристоннинг жанубида торнадога ўхшаш кучли қуюн кузатилди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Осмонга кўтарилган улкан қуюнни юзлаб одамлар томоша қилди. Уларнинг айтишича, бундай торнадога ўхшаш кучли қуюнни улар илк маротаба кузатишган. Қуюн оқибатида ўнлаб уйларнинг томи учиб кетди. Мактаб ва мачит биноси зарар кўрди, электр симлари узилди. 150 нафар қутқарувчи табиий офат талафотларини бартараф қилмоқда. Табиий офат туфайли одамлар жабрланмади.


    Бошқа янгиликлар