АсосийSport

Расман: Радамель Фалькао “Монако” билан келишув муддатини узайтирди

'Расман: Радамель Фалькао “Монако” билан келишув муддатини узайтирди'ning rasmi

Франциянинг “Монако” клуби колумбиялик ҳужумчи Радамель Фалькао билан шартномасини узайтирди.

2018 йилгача мўлжалланган шартнома 2020 йилга қадар узайтирилди. Колумбиялик форвард 2013 йилдан буён монегасклар сафида тўп суриб келади. 2014 хамда 2016 йиллар Англияда ижара асосида “Манчестер Юнайтед” хамда “Челси” сафида фаолият юритган.

Якунланган мавсумда Фалькао Франция чемпионатида 29 та баҳсда майдонга тушди ва 21 та гол киритиб, 5 та голга ассистентлик қилишга муваффақ бўлди.

Бошқа янгиликлар