Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси шу йилнинг 10–15 июнь кунлари Хитойда навбатдаги ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади.
ЎФФ матбуот хизмтаининг хабар беришича, Ўқув-машғулотлар йиғини давомида Ўзбекистон ёшлар термаси 13 июнь куни Хитой U-22 терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Мазкур беллашув ҳар икки жамоа учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтайди.
Ўзбекистон U-22 термасининг саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 15–19 июль кунлари БААда бўлиб ўтади.






