АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп Римга ташриф буюрганда кулгили вазиятга тушиб қолди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
У футболчининг фотосуратини муқаддас авлиёнинг тасвири, деб ўйлади. Иванка Римдаги “Муқаддас Игнатий қаҳвахонаси”га ташриф буюрганда, унинг эгасига деворга осилган суратни кўрсатиб, мазкур суратда қайси авлиё тасвирлангани ҳақида савол берди. Қаҳвахона эгаси уни ноқулай аҳволга солиб қўймаслик мақсадида, саволга жавоб бериб, мазкур сурат “Лацио”нинг буюк чемпионига тегишли эканлиги ҳақида маълумот берди.
Суратда 1969 йилдан 1976 йилга қадар Италиянинг “Лацио” футбол клубида тўп сурган Жоржо Киналья тасвирланган эди. У жамоа қатнашган 263 матчда 140 та гол уришга муваффақ бўлган.






