АсосийДунё

Мирзиёев Анқарада расмий кутиб олинди

Туркия президенти қароргоҳида Ўзбекистон етакчисини тантанали маросим билан кутиб олишди.

'Мирзиёев Анқарада расмий кутиб олинди'ning rasmi

Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўған Анқара шаҳридаги Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий маросим билан кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, ҳарбий оркестр ижросида икки давлат мадҳиялари янгради. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзолари билан кўришди.

Айни пайтда президентларнинг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон–Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россия ва Украина ҳалок бўлган ҳарбийлар жасадларини яна алмашди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:34

    Россия ва Украина ҳалок бўлган ҳарбийлар жасадларини яна алмашди

    Истанбул келишувлари доирасида навбатдаги гуманитар жараён амалга оширилди.

    'АҚШда кучли қор бўрони оқибатида ҳалок бўлганлар сони 73 кишига етди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:38

    АҚШда кучли қор бўрони оқибатида ҳалок бўлганлар сони 73 кишига етди

    Қишки бўрон АҚШ ҳудудининг катта қисмини қамраб олган, миллионлаб аҳоли фавқулодда шароитда қолмоқда.

    'Хитойда мафия оиласининг 11 нафар аъзоси қатл этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:50

    Хитойда мафия оиласининг 11 нафар аъзоси қатл этилди

    Улар Жануби-Шарқий Осиёда фаолият юритган жиноий тўдалар, жумладан онлайн фирибгарлик билан боғлиқ жиноятларда айбланган.

    'Қозоғистон Конституциясининг 80 фоиздан ортиғи қайта ёзилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:03

    Қозоғистон Конституциясининг 80 фоиздан ортиғи қайта ёзилади

    Қозоғистонда асосий қонунга киритилаётган ўзгартиришлар Конституция матнининг катта қисмини қамраб олади.

    'Испания 500 минг нафар муҳожирга вақтинчалик қонуний мақом беради'ning rasmi

    Дунё Бугун 03:50

    Испания 500 минг нафар муҳожирга вақтинчалик қонуний мақом беради

    Испания ҳукумати мамлакат ҳудудида ноқонуний яшаб келаётган тахминан 500 минг нафар муҳожирга бир йил муддатга яшаш ва ишлаш ҳуқуқини беришини маълум қилди.

    'АҚШ томонидан қўлга олинган “Marinera” танкеридаги икки россиялик озод этилди'ning rasmi

    Дунё 28.01.2026 17:02

    АҚШ томонидан қўлга олинган “Marinera” танкеридаги икки россиялик озод этилди

    Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ томонидан қўлга олинган Marinera танкери экипажида бўлган икки нафар Россия фуқароси қўйиб юборилганини маълум қилди.