АсосийДунё

Хитойда мафия оиласининг 11 нафар аъзоси қатл этилди

Улар Жануби-Шарқий Осиёда фаолият юритган жиноий тўдалар, жумладан онлайн фирибгарлик билан боғлиқ жиноятларда айбланган.

'Хитойда мафия оиласининг 11 нафар аъзоси қатл этилди'ning rasmi

Хитойда Мянма шимолида фаолият юритган жиноий гуруҳлар билан алоқадор 11 нафар шахсга нисбатан ўлим жазоси ижро этилди. Бу ҳақда 29 январь куни The Asahi нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, суд ҳукми шарқий Чжетсзян провинциясининг Венчжоу шаҳрида ижро этилган. Расмийлар қатл этилган шахсларнинг кимлиги ва жиноят тафсилотларини ошкор қилмаган бўлса-да, BBC уларнинг Мин мафия оиласи аъзолари бўлганини аниқлаган.

Қайд этилишича, сўнгги йилларда Хитой Жануби-Шарқий Осиёда фаолият юритаётган онлайн фирибгарлик марказларига қарши курашни кучайтириб, Таиланд, Мянма ва Камбоджа билан ҳамкорликни кенгайтирган. Бу чоралар натижасида минглаб жиноятда гумон қилинган шахслар Хитойга қайтарилган.

    Бошқа янгиликлар