АсосийДунё

Қозоғистон Конституциясининг 80 фоиздан ортиғи қайта ёзилади

Қозоғистонда асосий қонунга киритилаётган ўзгартиришлар Конституция матнининг катта қисмини қамраб олади.

'Қозоғистон Конституциясининг 80 фоиздан ортиғи қайта ёзилади'ning rasmi

Қозоғистон Конституцияси матнининг 84 фоизи қайта ёзилади, тузатишлар эса 77 та моддани ўз ичига олади. Бу ҳақда 28 январь куни Конституциявий комиссия йиғилишида Конституциявий суд раиси ўринбосари Бахит Нурмуханов маълум қилди.

Қайд этилишича, янгиланган Конституция лойиҳаси муқаддима, 11 та бўлим ва 104 та моддадан иборат бўлади. Унда “Халқ Кенгаши” ҳамда “Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш” номли икки янги бўлим пайдо бўлади, яна бир қатор бўлимлар қайта номланади.

Расмийларга кўра, ўзгаришлар инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш, давлат ҳокимияти тизимини такомиллаштириш ҳамда Конституциявий суд ролини оширишга қаратилган.

    Бошқа янгиликлар