АсосийДунё

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси “Барселона”ни сотиб олмоқчими?

Тармоқларда валиаҳд шаҳзода футбол клубини сотиб олиш учун 10 миллиард евро таклиф қилишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

'Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси “Барселона”ни сотиб олмоқчими?'ning rasmi

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Испаниянинг “Барселона” футбол клубини сотиб олиш бўйича йирик таклиф билан чиқиши мумкин. Бу ҳақда Zamon.uz нашри маълум қилди.

Журналист Франсуа Галлардонинг ижтимоий тармоқлардаги маълумотига кўра, валиаҳд шаҳзода клубни харид қилиш учун 10 миллиард евро миқдорида таклиф киритишни режалаштирмоқда.

Хабарларга кўра, “Барселона” клубини бошқарувчи раҳбарият аъзолари мазкур олди-сотди битимини маъқулламаслиги ва жараённи тўхтатиб қўйиши мумкин.

Goal нашрининг ёзишича, Саудия Арабистонининг Давлат инвестиция жамғармаси клубнинг айрим тижорат бўлинмаларига инвестиция киритиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда Каталония клубининг умумий қарздорлиги 2,5 миллиард еврони ташкил этади.

    Бошқа янгиликлар