Фарғона вилояти Риштон туманида кадастр бўлими бош инспектори фуқаронинг ноқонуний қурилишига жарима солинмаслиги ва ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 400 доллар талаб қилгани маълум бўлди. ДХХ ва бошқа идоралар ўтказган тезкор тадбирда у сўралган пулни хизмат биноси олдида олаётган вақтида ушланди.
Яна бир ҳолатда, 2025 йил октябрь ойида “Фарғона сув қурилиш инвест” давлат муассасаси биносини 850 млн сўмга таъмирлаш бўйича тендерда ғолиб чиққан хусусий корхона раҳбаридан таъмирлашни бошлаш учун рухсат эвазига 5 500 доллар талаб қилингани аниқланди. Тезкор тадбир чоғида масъуллар 5 минг доллар олаётганида қўлга олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан ишлар қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.






