АсосийЖиноят

Ҳоким ёрдамчиси ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, пора талаб қилганликда айбланиб ушланди

Нурафшон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси фуқарони мансабдор танишлари орқали вилоят бошқармасига ишга жойлаб қўйишни ваъда қилгани, бунинг эвазига эса 2 минг доллар талаб қилгани айтилмоқда.

'Ҳоким ёрдамчиси ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, пора талаб қилганликда айбланиб ушланди'ning rasmi

ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ёрдамчиси сўралган пулни воситачилари орқали олаётганда қўлга олинган.

Маълум бўлишича, у илгари ҳам бир неча бор судланган бўлиб, бу сафар ҳам қилган ишидан хулоса чиқармагани кўринади.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28, 211-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар