АсосийДунё

Андижонда собиқ профилактика инспектори иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Андижонда собиқ профилактика инспектори иштирокида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни соат тахминан 18:30 ларда Шаҳрихон тумани ҳудудида собиқ ички ишлар органлари ходими иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Аниқланишича, илгари Шаҳрихон тумани ИИБда профилактика катта инспектори лавозимида фаолият юритган С.А. 2025 йил 7 ноябрда Ички ишлар вазирлиги томонидан берилган тегишли буйруқ асосида тизимдан қўролли кучлар захирасига бўшатилган.

Ҳодиса вақтида у ўзига тегишли Nexia-3 русумли автомобилни Шаҳрихон тумани Назармаҳром МФЙ ҳудудидан ўтган маҳаллий йўлда бошқариб кетмаяпман бўлган. Бошқарувни йўқотиши оқибатида машина қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, шу томондан ҳаракатланаётган 1972 йилда туғилган Ж.М. бошқарувидаги скутер билан тўқнашган.

Тўқнашув натижасида скутер ҳайдовчиси Ж.М. турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Автомобиль ва скутер техник шикаст етган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар