АсосийЖамият

“Тошкентда 9 минг лифт носоз” деган хабарлар асоссиз

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган “Тошкентда 9 мингдан ортиқ лифт носоз ҳолатда” деган даъволарни рад этди.

'“Тошкентда 9 минг лифт носоз” деган хабарлар асоссиз'ning rasmi

Вазирлик маълумотига кўра, техник кўриклар давомида аниқланадиган камчиликлар лифтнинг “носозлиги”ни англатмайди, балки бу — профилактик назорат жараёнининг бир қисми.

Ҳозирда пойтахтдаги 3 245 та кўп квартирали уйда жами 9 144 та лифт мавжуд. Улардан 1 835 тасининг эксплуатация муддати тугаган бўлиб, 2025–2028 йилларда босқичма-босқич янгиланади. Жорий йилда 452 та лифт аллақачон янгиланган.

Вазирлик барча лифтлар ҳар йили мажбурий техник кўрикдан ўтказилишини ва аниқланган камчиликлар тезкорлик билан бартараф этилишини қўшимча қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тожикистонга олиб ўтилаётган ноқонуний дори воситалари аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:35

    Тожикистонга олиб ўтилаётган ноқонуний дори воситалари аниқланди

    Бекободдаги “Фарҳод” чегара божхона постида қиймати 1 млрд сўмдан ошиқ дори воситаларининг ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди.

    'Қоракўлда ўқув марказида 20 нафар абитуриент заҳарланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:28

    Қоракўлда ўқув марказида 20 нафар абитуриент заҳарланди

    Беморлардан олинган қон намуналари белгиланган тартибда экспертизага юборилган.

    'Ҳомиладорлик ва туғруқ нафақаларини ҳисоблаш бўйича янги тартиб тасдиқланди'ning rasmi

    Жамият 11.01.2026 17:19

    Ҳомиладорлик ва туғруқ нафақаларини ҳисоблаш бўйича янги тартиб тасдиқланди

    Эндиликда нафақа миқдори аёлнинг суғурта стажига боғланади.

    'Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 11.01.2026 12:57

    Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора билан қўлга тушди

    Мансабдор 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

    'Россияда бир ой аввал ўлдирилган ўзбекистонликнинг жасади қайтарилмоқда'ning rasmi

    Жамият 11.01.2026 12:03

    Россияда бир ой аввал ўлдирилган ўзбекистонликнинг жасади қайтарилмоқда

    Аввалроқ, ушбу мигрант ўтган йилнинг декабрь ойида ОМОН ходимлари томонидан куч ишлатилиши оқибатида вафот этгани хабар қилинган эди.

    'Пропан нархи нега ошди?'ning rasmi

    Жамият 11.01.2026 09:26

    Пропан нархи нега ошди?

    Пропан нархи оширилганлиги бўйича расмий изоҳ берилди.