АсосийЖамият

Президент ҳузурида ҳаво ифлосланиши ва дарахтлар кесилиши муаммолари муҳокама қилинди

Экология вазири Азиз Абдуҳакимов давлат раҳбарига ўз таклифларини тақдимот қилди.

'Президент ҳузурида ҳаво ифлосланиши ва дарахтлар кесилиши муаммолари муҳокама қилинди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни экология соҳасидаги таклифлар тақдимоти билан танишди.

Расмий релизда айтилишича, Ўзбекистонда экология соҳасида тизимли тарқоқлик мавжуд: масъулият ва ваколатлар турли идоралар ўртасида бўлиниб кетган. Натижада соҳадаги ишлар самараси ҳар доим ҳам кутилган даражада бўлмаяпти.

Шу муносабат билан йиғилишда соҳада бошқарувни такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар кўриб чиқилди.

Атроф-муҳит сифатини, шаҳарларда атмосфера ҳавосини яхшилаш, яшил ҳудудларни ривожлантириш, табиатга масъулиятли муносабатни шакллантириш ва табиий меросни муҳофаза қилиш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш ва молиялаштиришни марказлашган ҳолда олиб бориш таклиф этилди.

Экологик назоратни алоҳида ёндашувлар асосида йўлга қўйиш ва масъул идораларнинг ваколатларини кенгайтириш режалари ҳақида маълумот берилди. Бунда:

  • соҳадаги қоидабузарликларга қарши тезкор чора кўриш;
  • дарахтларнинг ноқонуний кесилишининг олдини олиш;
  • ҳаво ифлосланишининг олдини олиш,
  • жамоатчилик иштирокини кенгайтириш;
  • саноатда экологик тартибга солишни такомиллаштириш,
  • аҳоли пунктларида яшил ҳудудларнинг сақланишини таъминлаш чоралари кўриб чиқилди.

Расмий хабарда айнан қанақа чоралар экани ҳақида маълумот берилмаган.

Қайд этилишича, давлат раҳбари билдирилган таклифларни маъқуллаб, уларни бошқарувда сифат ва самарадорликни янги босқичга олиб чиқиш, назорат ва масъулиятни кучайтириш нуқтайи назаридан янада такомиллаштириш юзасидан топшириқлар берган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Нефть-газ соҳасидаги чоралар юзасидан президентга ҳисобот берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:57

    Нефть-газ соҳасидаги чоралар юзасидан президентга ҳисобот берилди

    Қазиб чиқаришни барқарорлаштириш, йўқотишларни камайтириш ва янги технологияларни жорий этиш устувор вазифа этиб белгиланди.

    'Тошкент тўй оши географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди'ning rasmi

    Жамият 14.04.2026 16:13

    Тошкент тўй оши географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди

    Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги маълум қилишича, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига хос “Тошкент тўй оши” давлат рўйхатига географик кўрсаткич сифатида киритилди.

    'Доллар расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 14.04.2026 12:28

    Доллар расмий курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 апрелда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Туркияда лицейда қуролли ҳужум: ўнлаб кишилар жароҳатланди'ning rasmi

    Жамият 14.04.2026 09:44

    Туркияда лицейда қуролли ҳужум: ўнлаб кишилар жароҳатланди

    Ҳозирда вазият тўлиқ назорат остида. Ҳодиса юзасидан кенг қамровли тергов ишлари олиб борилмоқда.

    '“Эл-юрт умиди” стипендиати вафот этди'ning rasmi

    Жамият 14.04.2026 07:54

    “Эл-юрт умиди” стипендиати вафот этди

    Буни жамғарма матбуот котиби Элвина Мустафина Drakchi.uz’га маълум қилди.

    'Сирдарёда судья пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият 14.04.2026 06:35

    Сирдарёда судья пора билан ушланди

    Сирдарё вилоятида иқтисодий ишлар бўйича судья катта миқдорда пора олганликда гумонланиб, тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.