АсосийЖамият

Белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлар бир кунда жами 225 млн сўм жаримага тортилди

Республиканинг барча ҳудудларида белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш билан боғлиқ 328 та ҳолат аниқланди.

'Белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлар бир кунда жами 225 млн сўм жаримага тортилди'ning rasmi

Ўзбекистонда чиқинди белгиланмаган жойларга ташланиши ортидан бир кунда салкам 225 млн сўм жарима белгиланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Республиканинг барча ҳудудларида белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш билан боғлиқ 328 та ҳолат аниқланди. Ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 224,36 млн сўм миқдорида жарима белгиланган.

Президент топшириғига кўра, бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги давом этмоқда. Бунда барча ҳудудларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда, маҳаллалар, кўчалар, ариқлар, таълим муассасалари ва бошқа объектлар чиқиндилардан тозаланмоқда.

Экология вазирлиги, Бош прокуратура, Миллий гвардия ва Ички ишлар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан доимий назорат олиб борилмоқда ва белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаганларга нисбатан қонунчиликка кўра қатъий чоралар кўрилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шайхонтоҳурда автобусда буғ чиқиши ваҳима келтириб чиқарди'ning rasmi

    Жамият 16.10.2025 18:50

    Шайхонтоҳурда автобусда буғ чиқиши ваҳима келтириб чиқарди

    Мазкур ҳолат юзасидан ФВБ расмий изоҳ берди.

    'Чет элда қаровсиз қолган 5 нафар ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 16.10.2025 18:40

    Чет элда қаровсиз қолган 5 нафар ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди

    Вояга етмаганлар Ички ишлар вазирлиги ходими ҳамроҳлигида Тошкентга олиб келинди, улар ижтимоий қўллаб-қувватланади.

    'Озарбайжонда собиқ президент маъмури ҳибсга олинди'ning rasmi

    Жамият 16.10.2025 18:27

    Озарбайжонда собиқ президент маъмури ҳибсга олинди

    Давлатга хиёнат ва мол-мулкларни қонунийлаштиришда айбланган сиёсатчига 4 ойлик уй қамоғи тайинланди.

    '2026 йилдан ЭҲФлар хавф даражасига кўра баҳоланади'ning rasmi

    Жамият 16.10.2025 18:13

    2026 йилдан ЭҲФлар хавф даражасига кўра баҳоланади

    Солиқ органлари электрон ҳисобварақ-фактуралар орқали шубҳали операцияларни автоматик аниқлашни бошлайди.

    'Ташиев шаҳар раҳбарларини калтаклаб, қамоқ билан қўрқитди'ning rasmi

    Жамият 16.10.2025 17:36

    Ташиев шаҳар раҳбарларини калтаклаб, қамоқ билан қўрқитди

    МХДҚ раиси Ташиев Манас шаҳар ҳокими ва кенгаш раисига нисбатан зўравонлик қилгани ҳақида маълумотлар тасдиқланди.

    'Йил бошидан бери 155 нафар вояга етмаган қиз турмушга берилди'ning rasmi

    Жамият 16.10.2025 12:09

    Йил бошидан бери 155 нафар вояга етмаган қиз турмушга берилди

    Соғлиқни сақлаш вазири эрта никоҳлар соғлиқ учун жиддий хавф солишини таъкидлади.