АсосийЖиноят

Қашқадарёда собиқ ҳарбий хизматчи икки аёлни пичоқлаб ўлдирди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

'Қашқадарёда собиқ ҳарбий хизматчи икки аёлни пичоқлаб ўлдирди'ning rasmi

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида икки нафар аёл пичоқлаб ўлдирилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Darakchi.uz'га маълум қилди.

Қайд этилишича, қотиллик воқеаси кеча, 12 октябрь куни содир бўлган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, қотилликда гумонланувчи оиланинг куёви бўлган.

Ҳаёт Шамсутдиновнинг қўшимча қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш)га асосан жиноят иши қўзғатилиб, аслида собиқ ҳарбий хизматчи бўлган гумонланувчи қўлга олинган.

    Бошқа янгиликлар