АсосийСпорт

Ўзбекистон шотокан каратэчилари Токиодаги жаҳон чемпионатида 33 та медаль қўлга киритди

Мусобақада 30 дан ортиқ давлатдан 600 га яқин спортчи иштирок этди.

'Ўзбекистон шотокан каратэчилари Токиодаги жаҳон чемпионатида 33 та медаль қўлга киритди'ning rasmi

Япониянинг Токио шаҳрида шотокан каратэ-до бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада 30 дан ортиқ давлатдан 600 га яқин спортчи иштирок этди.

Ўзбекистон терма жамоаси чемпионатда муваффақиятли иштирок этиб, 15 та олтин, 9 та кумуш ва 9 та бронза медальни қўлга киритди.

Шунингдек, миллий терма жамоа бош мураббийи Хўжамқул Хўжақулов жаҳон шотокан каратэ-до федерацияси ижроия қўмитаси томонидан 8-ДАН қора белбоғ сертификати билан тақдирланди. 7 нафар каратечимиз эса 1-ДАН қора белбоғини олди.

    Бошқа янгиликлар