АсосийДунё

Тунис собиқ бош вазири 34 йилга қамалди

У терроризмга оид ишда айбдор деб топилган.

'Тунис собиқ бош вазири 34 йилга қамалди'ning rasmi

Тунисда собиқ бош вазир Али Лораэд терроризмга оид айбловлар бўйича 34 йилга озодликдан маҳрум этилди. Али Лораэд 2011–2013 йилларда ички ишлар вазири, 2013–2014 йилларда эса бош вазир лавозимида ишлаган, шунингдек, у «Ан-Наҳда» партиясининг етакчиларидан бири ҳисобланади. Суд ҳукмига кўра, у жангариларни Тунис ташқарисидаги можароли ҳудудларга юбориш билан боғлиқ ишда айбдор деб топилган, дея ёзмоқда "Замон.уз". 

Али Лораэд 2022 йилдан бери ҳибсда сақланмоқда. Шу иш доирасида яна 7 киши 18 йилдан 36 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 2024 йил февраль ойида эса "Ан-Наҳда" партияси раҳбари ва собиқ парламент спикери, 83 ёшли Рошид ал-Ганнуший ҳам 22 йил қамоқ жазосини олган эди.

Маълумот учун, 2021 йилда Тунисда ҳаёт даражаси кескин ёмонлашганидан сўнг оммавий норозиликлар юз берган, президент Қайс Сайид парламентни тарқатиб, ҳукуматни истеъфога чиқарган эди. Кейинчалик референдумда янги конституция қабул қилиниб, президент ваколатлари кенгайтирилди. Танқидчилар бу жараённи демократиядан чекиниш деб баҳоламоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ Ҳиндистон ва Покистонни тинчлик сари ҳамкорликка чорламоқда'ning rasmi

    Дунё 02.05.2025 19:08

    АҚШ Ҳиндистон ва Покистонни тинчлик сари ҳамкорликка чорламоқда

    Марко Рубио: Ҳиндистон ва Покистон ўзаро ишончни мустаҳкамлаши зарур.

    'Украинада 11 кишини ўлдирган ўзбекистонлик умрбод қамалди'ning rasmi

    Дунё 02.05.2025 15:04

    'Туркияда бўлган намойиш ортидан 409 киши қўлга олинди'ning rasmi

    Дунё 02.05.2025 10:03

    Туркияда бўлган намойиш ортидан 409 киши қўлга олинди

    Ушланганларнинг кўпчилиги Истанбулдаги акция иштирокчилари бўлган.

    'Кашмир: учта ядровий давлат учун келишмовчиликлар ҳудуди'ning rasmi

    Дунё 02.05.2025 09:17

    Кашмир: учта ядровий давлат учун келишмовчиликлар ҳудуди

    Ҳиндистон, Покистон ва Хитой билан чегарадош мазкур ҳудуд қаттиқ рақобат ва ҳудудий амбициялар маконига айланди.

    'АҚШ ва Украина стратегик сармоя битими имзолади'ning rasmi

    Дунё 02.05.2025 07:26

    АҚШ ва Украина стратегик сармоя битими имзолади

    Зеленский ҳужжатни Олий Радага юборди

    'Исроилда йирик ўрмон ёнғинлари давом этмоқда'ning rasmi

    Дунё 01.05.2025 22:00

    Исроилда йирик ўрмон ёнғинлари давом этмоқда

    Ёнғинни ўчиришда армия жалб қилинган.