Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчига жарима ёзмоқчи бўлган ЙПХ ходимларига аёллар тўсқинлик қилиб, уларга ташлангани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура муносабат билдирди.
Қайд этилишича, воқеа Сурхондарё вилояти Денов туманида кузатилган. Бир гуруҳ аёллар ҳайдовчига жарима ёзмоқчи бўлган ЙПХ ходимларига тўсқинлик қилиб, уларга ташланган.
Денов туманида ИИБ ЙПХ инспекторлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди, — дейилади изоҳда.
Шунингдек, прокуратура юқоридаги ҳолат юзасидан жиноят иши доирасида 3 нафар гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланганини очиқлаган. Ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини қўшимча қилган.